Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Рафаэль Леау: «Ёш болаларга озгина бўлса-да, ёрдам бўлсин дедим»

Баҳо:
+ | -

«Россонерилар»нинг португалиялик вингери футбол бўйича янги эксклюзив мастер-класс ишга туширганини эълон қилди.

Унда тўп назорати, ўйинни бошқариш, қисқа ва узун паслар, зарбалар, реакциялар ва бошқа бир қатор қизиқарли машғулотлар-у индивидуал кўникмаларни ривожлантиришни мақсад қилганлар учун кўплаб фойдали маслаҳат ва машқлар мавжуд. Агар сиз ҳам қизиқсангиз, ушбу мастер-класс Sport.xyz сайтида мавжуд. Тақдимот доирасида Рафаэль Леау инсайдер Фабрицио Романога эксклюзив интервью берди.

— Нега мастер-класс ўтказишга қарор қилдингиз?
— Мен ҳали ёш ўйинчиман ва кўплаб болалар футболчи бўлишни орзу қилишларини биламан. Шунинг учун, уларга озгина бўлса-да ёрдам бўлсин дедим: уларга машғулотларда, зарба бериш қобилиятларида, дриблингда ёрдам бериш учун контент яратишга ҳаракат қилдим. Менимча, кичик деталлар майдонда катта аҳамият касб этади. Ва болалар буни кузатиб, ривожланиши мумкин.

— Бу кўникмаларга қанча вақт ажратдингиз ва бу ҳаракатларни қандай ривожлантирдингиз?
— Ростини айтсам, бу кўпроқ инстинктга ўхшайди. Дўстларим билан кўчада ўйнардим, Роналдиньо, Криштиану Роналду каби кумирларим ўйинларини томоша қилдим ва майдонда кўрганларимни такрорлашга ҳаракат қилдим. Айни пайтда зарбаларимни яхшилашга ҳаракат қиляпман, чунки ҳозир бу жуда муҳим. Форвард учун рақиб дарвозаси олдида совуққонроқ бўлиш ва якуний зарбага эътибор қаратиш муҳим. Шунинг учун мен ушбу компонентни яхшилашим керак деб ўйлайман.

— Биринчи марта қачон ўзгача истеъдодга эга эканлигингизни ҳис қилдингиз?
— Менимча, 16-17 ёшда. «Спортинг»да эдим, лекин баъзи жамоадошларим мендан кўра кўпроқ ўйнаётганини кўрдим. Ва мен ўзимча ўйладим: «нега мен ўйнамаяпман? Ке­йин, икки йил ўтгач, мавсумолди йиғини пайтида бир мураббий олдимга келиб: «Рафа, сен хоҳлаган футболчига айланишинг мумкин. Фақат диққатни жамла, мен сенга ёрдам бераман. Биз сенинг арсеналингда бўлмаган ва яхшилашинг керак бўлган бошқа нарсаларни синаб кўрамиз», деди. Ўйлайманки, ўша пайтда у менга катта ёрдам берди ва мен ўсишни бошладим.

— Криштиану Роналду билан бир жамоада бўлиш қандай?
— У билан битта жамоада ўйнашдан фахрланаман. Ўйлайманки, биз ёш футболчилар учун унинг терма жамоада бўлиши жуда ёқимли. У ҳамма учун намуна.

— «Милан» мухлислари билан муносабатлар сиз учун қанчалик муҳим ва уларнинг ўзига хос хусусияти нимада?
— Бу ерга келганимда, биринчи ўйинларим унчалик муваффақиятли бўлмади. Лекин мухлислар қўллаб-қувватлашини ҳис қилдим. Ўшанда мураббий баъзи ўйинларга қўймади ва бу мен учун қийин эди. Лекин атрофимда жуда яхши сифатли футболчилар борлигини, мен эса ҳали ёш эканлигимни тушундим. Шундай экан, энди диққатимни жамлаш, уларнинг ёнида ривожланиш, ҳар куни ўрганиш ва имкониятимни кутишим керак эди.

— Сизнингча, «Милан»да бошқа клубларда учрамайдиган нимаси бор?
— Ҳаммаси. Стадион, мухлислар, эҳтирос, шаҳар...

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 19:58, 28.05.2024.
Ўқилди: 1149 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.