Кириш Регистрация

Боксда янгилик. Энди Олимпиаданинг ғолиб ва совриндорлари IBA томонидан мукофотланади

Баҳо:
+ | -

IBA расмий сайтида хабар қилинишича, Париж-2024 Олимпия ўйинларининг бокс беллашувлари учун соврин жамғармаси 3,1 миллион доллардан ортиқ бўлиб, 100 дан ортиқ боксчилар ўртасида тақсимланиши режалаштирилган.

Олтин медални қўлга киритган спортчи 50 000 доллар олиши белгиланди, унинг миллий федерацияси ва мураббийи 25 000 доллардан ишлаб олади.

Кумуш медал совриндори 25 000 доллар, бронза медали соҳиблари эса 12 500 доллар мукофот пулига эга чиқади.

Шунингдек, чорак финалда мағлуб бўлган ва бешинчи ўринни эгаллаган спортчилар 10 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот олишлари қайд этилган.

Маълумот учун, халқаро бокс федерацияси президенти Умар Кремлёв ушбу ташаббус билан чиққан бўлиб, бу спорт тури биринчилардан бўлиб олимпиада чемпионларини мукофотлаш тизимини йўлга қўйди. Биринчи бўлиб ушбу ишни халқаро енгил атлетика федерацияси бошлаб бергани эди.  

Киритилди: 16:47, 29.05.2024.
Ўқилди: 2578 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8457]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4460]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4385]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3864]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3852]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3753]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3130]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2841]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2708]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик