Суперлига 10-турида ўз майдонида "Қизилқум" устидан ғалаба қозонган "Динамо" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ғалаба ҳақида фикр билдирди.
Футболчиларга раҳмат. "Қизилқум" биздан кўпроқ очко жамғаргани бежизга эмас. Уларга қарши қийин ўйин кечди. Уларни таҳлил қилиб чиққандик. Биринчи таймда омадимиз келди. Икки бора пенальтидан гол кирита олдик. Яхши ўйнадик демаган бўлардим, аммо натижа бор. Шунақаси ўйинлар бўлади, яхши ўйин кўрсатасан, аммо натижа бўлмайди. Аммо, унча яхши ўйин кўрсатмай ҳам ғалаба қозониш мумкин бўлган ўйинлар ҳам бўлади. Бугун шундай ўйин бўлди дейиш мумкин. Иккинчи таймда учинчи голни урганимизда ҳотиржамроқ ўйнардик. 2:0 анча қалтис ҳисоб. Рақиб ҳисобни қисқартирса бизга қийин бўларди. Одатда, бундай вазиятда футболчилар ҳаяжонлана бошлайди. Бугун қийин бўлди дейиш мумкин. Бунга рақиб сабаб дейиш мумкин.
Кожо режага бўйича терма жамоа ўйини якунлангач, 12 июнь куни сафимизга қайтиши керак. Шундай келишгандик. Қай формада келишига боғлиқ. Бугун яна икки нафар марказий ҳимоячимиз керак бўлмаган жойда сариқ карточка олишди. Бу негадир фақат бизнинг жамоа билан содир бўлади. Мантиқсиз ва керак бўлмаган огоҳлантиришлар оламиз.