Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

"Сўғдиёна" мураббийи: "Бугун ўйинимиз чиқмади"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Улуғбек Боқиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бунёдкор" билан баҳсда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатган эдик ва бугун ҳам жамоадан худди шундай ҳаракатни кутган эдик. Ўз имкониятларимизни голга айлантира олмаганимиз сабабли бугун мағулбиятга учрадик. ФИФА кунларидан фойдаланиб, хатоларимизни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Ҳужумкор жамоаларга ҳам, ҳимояга эътибор қаратувчи жамоаларга қарши беллашувларда ҳам ўз ўйинимизни уларга ўтказмоқчи бўляпмиз.

Дориев гол ва ассист қайд этаётган бўлса, бу биргина унинг ўзининг эмас, бутун жамоанинг меҳнатидир. У бугун ҳам ўзини кўрсатгани интилди, афсуски, бироз совуққонлик етишмади. Люпчо тўпурарлар пойгасида иштирок этиш учун тўпни шерикларидан қизғанди, деган гапга қўшилмайман. Унинг учун ҳам, қолган легионерлар учун ҳам жамоанинг ғалабаси муҳим саналади.

Ҳужумчининг даражасини кўпинча киритган голлари билан ўлчашади. Мавлонқулов ўтган мавсум кўпроқ тўп киритган ёкин вазият яратган бўлиши мумкин, аммо уни бу йил бизга фойдаси кўпроқ тегмоқда. Самандар ўз устида меҳнат қилса, терма жамоага чақирув оладиган потенциалга эга.

Ўйиндан аввал мураббийлар штабида доим турли режалар бўлади. Гол киритсак, қандай ҳаракат қиламиз? Ўтказсак, кимни майдонга туширамиз? Бу борада аниқ режамиз бўлади. Бугун гол ўтказганимиздан кейингина фаоллашдик".

Манба: pfl.uz
Киритилди: 06:58, 01.06.2024.
Ўқилди: 476 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.