"Атлетико Мадрид"нинг 35 ёшли марказий ҳимоячиси Аксель Витсель "матрасчилар" лагеридаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Биз “Атлетико” билан янги шартномани муҳокама қилмоқдамиз. Энди мен Евро-2024 учун тикланмоқчиман.
Мақсадим клубда қолиш. Мадридда ўзимни яхши ҳис қиляпман, менинг оилам ҳам", - дея бельгиялик футболчининг сўзларини келтиради журналист Саша Тавольери Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter).