Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳужумчиси Хоселу Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши Чемпионлар лигаси финал учрашувидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди. 34 ёшли футболчи иккинчи бўлим охирида захирадан майдонга тушди.
«Кейинги мавсумда қаерда бўлишимни ҳали билмайман. Биз бу масалани муҳокама қиламиз. Ўғлимнинг йиғлаётганини кўриб, ҳаяжонга тўлиб кетдим. Агар бирор нарса ҳақида узоқ вақт орзу қилсангиз, у амалга ошади», - деди ҳужумчи матбуот анжумани вақтида.
Чемпионлар лигаси финали «Уэмбли»да бўлиб ўтди ва қироллик клубининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга ҳимоячи Дани Карвахаль ва ҳужумчи Винисиус Жуниор муаллифлик қилишди.