ЦСКА шарафини ҳимоя қилиб келаётган ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев "ТАСС" ахборот-агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистонда ундан ҳам машҳурроқ футболчилар бор эканлигини айтди.
"Ўзбекистон ҳар доим ўз футболчилари ва легионерларини қўллаб-қувватлаб келади. Ўзимга ҳам Ўзбекистондан жуда кўп ёзишади. Бу менга ёқади. Лекин ўзимни Ўзбекистоннинг энг машҳур футболчиси, деб ҳисобламайман. Бошқа ўйинчилар бор, - деди 20 ёшли футболчимиз.
Файзуллаев жорий мавсум "ҳарбийлар" учун 4 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.