Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Кьезага даъвогар клублар қайси?

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ёзда Федерико Кьезани сотишга тайёр.

Football Italia Correia Dello Sport нашрига таяниб хабар беришича, Кьеза билан шартномани узайтириш музокаралари муваффақиятсиз кечган - хабарларга кўра, "Ювентус" маошини камайтириш билан 2 йиллик шартнома таклиф қилган, ярим ҳимоячи ва унинг агенти Фали Рамадани эса буни қабул қилмаган.

Шу билан бирга, “Ювентус” Кьезанинг келажаги билан боғлиқ муаммони келаси мавсум бошланишидан олдин ҳал қилмоқчи – туринликлар футболчини келаси ёзда, амалдаги шартномаси тугаши билан текинга қўйиб юборишни истамаяпти. Шу муносабат билан “бьянконерилар” Кьезани шу ёзда 25 миллион еврога сотишга тайёр. Айни дамда Федерикога "Рома" ва Премьер-лиганинг бир қанча клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган мавсумда Кьеза “Ювентус” сафида А Серияда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:06, 03.06.2024.
Ўқилди: 633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.