Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон

"Челси" дарвозабони кейинги мавсумда ҳам жамоада қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Челси" дарвозабони Роберт Санчес "аристократлар"нинг янги бош мураббийи Энцо Марескага ёқади, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.

3 июнь куни "Челси" бош мураббийи этиб тайинлангани эълон қилинган 44 ёшли италиялик мутахассис Лондон клуби директорлар кенгашига жамоанинг испаниялик дарвозабони Роберт Санчесни ёқтиришини ва у билан ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутаётганини айтди.

Маресканинг фикрича, 2023 йилнинг ёзида "Брайтон"дан Лондон клубига ўтган ва 2030 йилнинг ёзигача шартнома имзолаган 26 ёшли дарвозабон фаолиятидаги янги босқичга тайёр.

Клуб раҳбарияти футболчининг кейинги мавсумда ҳам жамоада қолишини кутмоқда.

Аввалроқ, Football London "Челси" "Валенсия" дарвозабони Гиорги Мамардашвилига қизиқиш билдираётгани, шунингдек, Лондон клуби 2023/24 йилги мавсумда "Реал Мадрид"да ижара асосида ўйнаган Кепа Аррисабалагани сотмоқчилиги ҳақида хабар берган эди.

2023/24 йилги мавсумда Роберт Санчес "аристократлар" сафида 21 та ўйин ўтказиб, 5 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Киритилди: 22:26, 03.06.2024.
Ўқилди: 796 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.