Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Андрей Лунин жамоаси билан янги шартнома имзолашга яқин турибди.
Журналист Марио Кортежананинг хабар беришича, украиналик футболчи "Лос-Бланкос" билан 2029 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартнома имзолаши керак.
Манба, шунингдек, Лунин билан боғлиқ вазиятда битта ньюанc борлигини хабар қилади. Шартнома узайтирилганига қарамай, дарвозабон "Реал"ни тарк этиши мумкин, чунки унинг атрофидагилар кетиш ғоясини илгари сурмоқда.
Андрейнинг ўзи ҳам Тибо Куртуа қайтгач, захира ўриндиғида ўтиришини тушуниб турибди. Шу сабабдан 25 ёшли дарвозабон раҳбариятдан уни бошқа топ-клубга қўйиб юборишни сўраши мумкин.