Лондоннинг "Арсенал" клуби таянч ярим ҳимоячиси позициясига ўзининг асосий номзодларини аниқлади. The Athletic хабарига кўра, "канонирлар" "Бенфика" ярим ҳимоячиси Жоау Невеш ва "Реал Сосьедад"дан Мартин Субимендига эътибор қаратишган.
Манбанинг таъкидлашича, "Арсенал" "Вест Хэм"дан Лукас Пакета ва "Барселона"дан Френки де Йонгни қўлга кирита олмайди. Шу сабабли, Невеш ва Субименди устувор номзодлардир.
Эслатиб ўтамиз, Мартин 60 миллион еврога баҳоланган - бу ярим ҳимоячи шартномасида кўрсатилган товон пули айнан шундай. Невешга келсак, Transfermarkt португалияликни 45 миллионга баҳоламоқда.