"Бенфика" "Манчестер Юнайтед"нинг Жоау Невеш борасидаги таклифини рад этди.
Португалиянинг Record нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" 19 ёшли ярим ҳимоячи учун 60 миллион евро таклиф қилган, бироқ клуб президенти Руй Кошта манкунианликларнинг таклифини "дарҳол рад этган".
Таъкидланишича, "Бенфика" Невеш учун 100 миллион евродан кам бўлган таклифларни кўриб чиқмайди. Португалияликнинг товон пули 120 миллион еврони ташкил қилади. Невешга "Челси", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "ПСЖ" ва "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо ҳозирда уни қўлга киритиш учун фақат "Манчестер Юнайтед" фаол қадамлар қўйган.
Ўтган мавсумда Жоау Невеш Португалия чемпионатида "Бенфика" сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 голга ассистентлик қилган.