Англия премьер-лигасида ВАР тизими бекор қилинмайди.
The Telegraph журналистларига маълум бўлишича, кўплаб клублар "Вульверхэмптон"нинг ўйинларда видеотакрорлар тизимидан фойдаланишдан воз кечиш таклифини қўллаб-қувватламади.
"Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва бошқа бир қатор клублар ВАР тизимидан воз кечмаслик керак деб ҳисобламоқда.
Бироқ, улар тизимни такомиллаштириш кераклигини қайд этди. Шу ҳафтада лига клубларининг йиғилиши бўлиб ўтади.