«Наполи» Антонио Контени жамоага бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилди.
54 ёшли мутахассис билан шартнома 3 йилга мўлжалланган.
Контенинг сўнгги иш жойи ўтган йилнинг март ойида тарк этган «Тоттенхэм» эди. Бунгача италиялик мутахассис «Интер», «Челси», Италия терма жамоаси, «Ювентус», «Сьена», «Аталанта», «Бари» ва «Ареццо» клубларини бошқарган.
Ўтган мавсумда неаполликлар А Серияда ўнинчи ўринни эгаллашди. Италиялик Франческо Кальцона февраль ойидан бери жамоа билан ишлаётганди.