"Вульверхэмптон" ҳужумчиси Матеус Кунья ўзини "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.
"Биз бу ҳаяжонни кўряпмиз, лекин мен "Вульверхэмптон"да жуда хурсандман. Ҳозир мен дам олишга ва оилам билан имкон қадар кўпроқ вақт ўтказишга эътибор қаратяпман.
“Вульверхэмптон”да ўйнаганимдан хурсандман. Энг муҳими, энг яхши мавсумни ўтказиш ва клубга ёрдам бериш", - дея Куньянинг сўзларини келтиради Goal.