Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда ЦСКА клуби футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг нархи 1 миллион еврога қимматлади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра футболчи ҳозирда 6 млн еврога баҳоланмоқда. Унинг аввалги қиймати 5 млн евро сифатида қайд этилган эди.



Ушбу натижа билан футболчи Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчи сифатида қайд этилди. Трансфер ҳуқуқи “Рома”га тегишли бўлган Элдор Шомуродовнинг нархи 5 миллион еврога баҳоланган ва у ҳозирда ўзбек футболчилари ичида иккинчи ўринда қайд этилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг нархи ҳам кўтарилди. Футболчининг нархи 2,5 миллион еврога етган. Бу унинг аввалги нархидан 500 мингга қимматроқ.

Ҳусанов ҳозирда Ўзбекистон футболчилари ўртасида энг қиммат тўртинчи футболчига айланди. Туркия клубида ўйнаётган Отабек Шукуровнинг нархи 2,5 миллион евродан 2,2 миллион еврога камайган. Футболчи қиймати бўйича бешинчи ўринда бормоқда. “Шабоб ал-Аҳли” футболчиси Азиз Ғаниев ҳам 500 минг еврога арзонлаган. Портал футболчини 3 миллион еврога баҳолаган.

Жалолиддин Машариповнинг қиймати 1,5 миллион еврога баҳоланган бўлса, Игор Сергеев, Одилжон Ҳамробеков ва Ҳусниддин Алиқуловлар 1,2 млн евро сифатида қайд этилган. Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилар 10 лигини Остон Ўрунов 1 млн евролик нарх билан якунлаб берган. 



Маълумот учун, Аббосбек Файзулаев 2023 йил ЦСКА сафига 500 минг евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Аббосбек жорий мавсум ЦСКА таркибида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Футболчи Россия Премьер Лигасида “Мавсум кашфиёти” соврини эгасига айланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:58, 05.06.2024.
Ўқилди: 5876 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4335]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2352]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2182]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2055]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1943]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1872]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1501]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1448]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1442]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик