Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Оливье Жиру: «SI GIRATO GIROUD қалбимда мангу яшайди»

Баҳо:
+ | -

Италия «А» серияси 38-туридан ўрин олган «Салернитана»га қарши ўйин (3:3) «Милан» ҳужумчиси Оливье Жиру учун «россонерлар» сафидаги охиргиси бўлди.

Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграши билан миланлик мухлислар Si Girato Giroud қўшиғини баралла куйлаганча франциялик фахрийни чиройли тарзда кузатиб қўйишди. «Милан» матбуот хизмати эса шу ҳам ёқимли, ҳам қайсидир маънода ғамнок хайрлашувдан сўнг Оливьедан клуб расмий сайти учун алоҳида интервью олди.

- Уйга қайтгач, ўзингизга аталган қўшиқни такрорлайсизми?

- Ушбу қўшиқ юрагимда абадий қолиши аниқ. Бугун гол урдим ва мухлисларнинг қўшиқни яна жўр оҳангда куйлашганини кўриш жуда ёқимли бўлди. Ҳозир мислсиз даражада хурсандман, нафақат ўзим, балки жамоадан кетаётган Калдара, Миранте, Симон ва мураббий учун ҳам.

- Ўйиндан кейин ота-онангизни бағрингизга босдингиз...

- Табиатан шундайман, яқинларим билан илиқ муносабат - ҳаётим мазмуни. Афсуски, бугун икки акам ва синглим стадионга келолмади, хайриятки, фарзандларим ҳам, турмуш ўртоғим ҳам шу ерда эдилар. Ҳар куни менга ёрдам қўлини чўзишга тайёр турадиган инсонлар бор, улар мен учун жуда кўп нарсани англатишади. Қисқаси, ҳамиша яқинларимга муҳтожман. Мана, бугун ҳам улар билан ҳис-туйғуларимни баҳам кўрдим - бу эсдан чиқмайдиган ҳолат.

- «Арсенал» ва «Челси»да орттирилган бой тажрибадан сўнг «Милан»да ҳам шундай ажойиб даврни бошдан ўтказишни ўйлаганмидингиз?

- Очиғини айтаман, жамоа сафига қўшилганимда, нақ 3 йил шу даражада яйраб ўйнашим мумкинлиги хаёлимга ҳам келган эмасди. Шукрки, танам имкон берди ва мени илиқ кутиб олган ажойиб йигитлар даврасида мароқ билан тўп сурдим. Асосийси, футболга иштиёқим янада ошди, натижада «Милан» либоси ва мухлисларига нисбатан кучли муҳаббат топдим. Эътиборлиси, ҳамжиҳатлик бир зумда шаклланди. Чунончи, ҳаётда ва футбол майдонида бир хилман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ўзлигимни йўқотмасликка ҳаракат қиламан.

- Мана, «Милан»дан кет­япсиз. жамоанинг ҳозирги ҳолати қандай? Чўққига чиқиш учун нима етишмаяпти?

- Айтишим керак, клубда кўп йўналишлар тўғри йўлга қўйилган. Лекин мураббий ёки клуб директори эмасман, шунинг учун натижаларни муҳокама қилишим ноўрин. Менимча, Ибрагимовичнинг раҳбарият тизимига қўшилгани катта туртки беради. Златаннинг бой тажрибаси ҳар томонлама қўл келиши тайин. Қолаверса, унутмаслик керак, якунланган мавсум биргина «Интер»дан ортда қолдик. Ҳозирги «нерадзурралар» эса қандай ҳолатда эканликлари ҳаммага маълум. Яна нима дердим, «Милан» келаси мавсум скудетто учун чинакамига курашишидан умидворман. Тўғри, мақсадни янада юқори олиш учун таркиб рақобатбардошлигини ошириш керак. Ҳа, жамоада сифатли футболчилар кўп, фақат баъзи нуқталарни кучайтириш талаб этилади. Умуман, «Милан»нинг яқин келажагидан хотиржамман, ташвишланиш учун сабаб йўқ. Фақат Пиоли ўрнига муносиб мураббий жалб этилса, бас.

- Майдонда қисқача хайр­лашув нутқи сўзладингиз. Нима, бу «Сан Сиро» билан абадий видолашувми?

- Йўқ, стадионга ҳали яна қайтаман, фақат энди томошабин сифатида. Келажакда клуб тизимида ишлашим мумкинми? Ҳаётда сизни лоақал эртага нималар кутаётганини ҳам билолмайсиз. Шундай экан, вақтдан илгарилаб кетиш ярамайди. Тўғри, бутсаларимни михга илганимдан кейин футболда қолишни истасам, ўйлайманки, «Милан» мен учун энг яхши вариант бўлади.

ЖИРУНИНГ ХАЙРЛАШУВ НУТҚИ

- Хайрли кеч, «Сан Сиро»! Аввало, мени «Милан» оиласига қабул қилган барча менежерларга юксак ишонч учун миннатдорчилик билдиришим керак. Айниқса, мураббийга раҳмат - у энг қийин дақиқаларда ҳам менга ишонч бағишлади, қўллаб-қувватлади. Оғир паллаларда бирлашиш нақадар  муҳимлигини яхши биламан. Биринчи мавсумни қойилмақом тарзда ўтказганим, фаолиятимдаги энг яхши ҳис-туйғуларни бошдан кечирганимни асло унутмайман. Барча жамоа­дошларим ва мухлисларга энг яхши тилакларимни йўллайман. «Милан» яхлит жамоа ва аҳил оила эди ва шундай бўлиб қолади. Раҳмат йигитлар. Бу нутқ ва Si girato Giroud қўшиғи юрагимда абадий қолади. Симон билан болалик чоғидан «Милан»да ўйнашни орзу қилганмиз. Мана, биргаликда ғурурланишга арзийдиган саёҳат йўлини босиб ўтдик. «Милан»даги 3 мавсумни ҳеч қачон унутмайман. Forza Milan!

МУҲАММАДХОН тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:45, 05.06.2024.
Ўқилди: 982 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.