Марко Николич ЦСКА бош мураббийи этиб тайинланди.
Москва клуби бош мураббийликка сербиялик мутахассис тайинланганини маълум қилди. Шартнома 2025/26 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Николич аввалроқ Россияда ишлаган: 2020 йилдан 2021 йилгача у “Локомотив”ни бошқарган ва у билан Россия кубоги, РПЛ 2019/20да кумуш ва 2020/21 РПЛда бронза медалларини қўлга киритган.