Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Спорт вазирлиги томонидан инновацион платформа тақдим этилди

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш ва улар учун қулай шароитлар яратиб бериш мутасаддилар олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади.

Бунинг учун ҳукумат томонидан махсус платформа ишлаб чиқиш борасида топшириқ берилган бўлиб, бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида унинг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мажлисни Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов олиб борди. Унда, шунингдек, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат енгил атлетика федерацияси раҳбарияти ва бошқа масъул ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда ҳукумат топшириғи юзасидан ишлаб чиқилган «Югур» соғломлаштириш онлайн платформасининг тақдимоти ўтказилди.

Дастурчилар унинг қулайлиги ва соддалиги борасида батафсил гапириб беришди. Унга кўра, фойдаланувчи иловани юклаб, ўз маълумотларини киритгач, уни ишлатиш чоғидаги барча статистикалар кўрсатиб борилади.

Мутахассислар 23 июнь – Халқаро Олимпия кунига бағишлаб ўтказилиши кўзда тутилган оммавий югуриш мусобақасида илк бор ушбу платформадан синов тариқасида фойдаланиш кўзда тутилганини маълум қилишди. Йиғилиш давомида томонлар илованинг имкониятларини ошириш, қўшимча вазифалар юклаш, фуқароларимиз учун янада қулайлаштириш борасида қўшимча фикр юритишди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:08, 06.06.2024.
Ўқилди: 622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик