Кириш Регистрация

Саутгейт нима учун Шоуни Евро-2024 учун якуний таркибига киритганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт жароҳатидан тикланаётган Люк Шоуни Евро-2024 га олиб бориш қарори ҳақида гапирди.

"У сўнгги бир неча ҳафта ичида тикланишида катта муваффақиятларга эришди. Ишонамизки, у гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувига тайёр бўлади.

Ўйлайманки, биз таваккал қилишимиз керак бўлган ҳолат - бундай таваккал охир-оқибат ўз самарасини беришига ишониш учун етарли асосларимиз бор. Бизга унинг тажрибаси, қолаверса, чап қанотдан ҳужумларга боғланиш қобилияти керак”, — дея Саутгейт сўзларини келтиради журналист Бен Жейкобс.

Киритилди: 07:39, 07.06.2024.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.