Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Йил тўқнашуви умидида

Баҳо:
+ | -

“РЕАЛ” – “БАРСЕЛОНА”! Бу икки жамоа футбол мухлисларини том маънода “қон” қилишди ўзиям. Тинмай ғалаба қозониш қандай мумкин-а? Шунинг учун Италия чемпионатига бўлган ҳурматим баланд. Нима бўлган тақдирда ҳам, ушбу чемпионат Европанинг энг мураккаб чемпионати бўлиб қолаверади. Ғалаба қозониш қийин. Испания чемпионатининг адашмасам “Барса” ва “Реал” мухлисларидан ташқари ҳеч кимга қизиғи қолмади. Асосий савол: “Барса”ми ё “Реал”? Бўлди, бошқаси маъносиз. Йўғе, яна битта мавзу бор: Мессими ё Роналду?

Ҳозир ва ушбу мақола давомида “Ким кучли?” деган савол ўртага ташланмайди. Бундай саволнинг ўзи ҳам, менимча, ноўрин бўлса керак. Ёки бирор киши бунга аниқ жавоб бера оладими? Фақат бу ҳақда фикр юритиш мумкин.

Мен Ди Стефанонинг “Реал”ини, Круифнинг “Аякс” ва “Барса”сини, Марадонанинг “Наполи”сини кам кўрганман. Аммо, замонавий футболда рақобат қанчалик ошганини инобатга оладиган бўлсак, “Барса”нинг кўрсатаётган ўйини ва натижалари уни тарихдаги энг буюк жамоалар сафига қўшишга яхшигина асос бўлишини англашимиз мумкин.

Хўш, шунақа бўладиган бўлса, “Реал” нима қилсин? Ишончим комил, Мадрид охиригача курашади. Яраланган шер каби Моуриньо жамоаси ҳозир ҳамма нарсага қодир. Шунга қарамасдан, менимча “Реал”нинг ушбу мавсумдаги ягона имконияти бу Қирол Кубоги финали ва ЕЧЛси баҳсларидир. Узоқ давом этадиган Ла лигада “Барса” билан мушук-сичқон ўйнаб куч ортиқча йўқотишдан наф кўрмаяпман. Албатта бу курашишни тўхтатиш дегани эмас. Шунчаки, кўнгилни кенг қўйиб, асосан “Барса”нинг хатосини кутиб тўп суриш керак. Тарихда 12 очколик фарқлар йўққа чиққан пайтлар бўлган. Яқин тарихда. Қирол Кубоги ва ЕЧЛ — “Реал”нинг асосий имконияти. Бу каби учрашувларда Моуриньо ўзини сувдаги балиқдек ҳис қилади. Айнан шундай баҳсларда “Реал”да “Барса”ни енгиш имконияти бор. Аммо, менимча чемпионатда агар “Барса” чемпионликни ўзи келиб Мадридга совға қилмаса, “Реал”да имконият йўқ.

Кеча “Сарагоса”ни енга олмаган “Реал”, чемпионатдаги ўз аҳволини янада оғирлаштирди. Жозе учрашувдан сўнг яна ҳакамлар борасида фикр юритди. Учрашув вақтларини белгилайдиганлар ҳам ўзлари ҳақида жуда кўп фикрларни билиб олишди. Хуллас, Моурга ҳозир жуда қийин. Мана шу кўрсатаётган натижалари билан у ҳар қандай чемпионатнинг яққол пешқадами бўлар эди. Тинмай ғалаба қозонавериб, ҳар доим иккинчи бўлиш оғир. Бу асоратсиз ўтмайди. Сенинг азалий рақибинг ҳам деярли барча учрашувларда ғалаба қозонишини аниқ билиш футболчиларга жуда катта босим юклайди. Тасаввур қиляпсизми? Сизнинг хато қилишга ҳаққингиз йўқ! Йўқ вассалом. Жозе бир томондан ҳақ. “Реал”дан олдинроқ ўз учрашувини ўтказган “Барса”дан сўнг, унинг навбатдаги ғалабасини эшитиб тўп суриш футболчилар учун минг бор азоб. Руҳий томондан жуда катта босим: -“Яна ғалаба
қозониш керак.. уфф..!”.

Бу икки жамоа ўртасидаги тўқнашув спорт доирасидан аллақачон чиқиб кетган. Спорт одатда хатолардан ташкил топган. Хато ва уни тузатиш! Бу ерда эса хато ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Сен ҳар бир учрашувда ва мусобақада ғолиб бўлишинг зарур. Бунинг қанчалик мураккаблигини тушуниш учун футбол мутахассиси бўлиш шарт эмас. Тарихда фақат биргина жамоа мавсум давомида ўзи иштирок этган барча мусобақаларда ғолиб бўлган. Демак, бу ростдан ҳам мураккаб экан.

Нима бўлганда ҳам, жаҳонда миллионлаб ёшлар айнан ушбу икки жамоа ижросидаги футболни томоша қилиб, футболга кўнгил қўйишади. Барчанинг ўзининг севимли жамоаси бор, аммо уларнинг бари “Реал” ёки “Барса”дан бирини танлаши шарт. Чунки бу ерда бетараф бўлишнинг иложи йўқ. Чунки, ростдан ҳам бу спорт ва футбол чегарасидан кенгроқ бўлган тушунча. Борларига шукр. Насиб қилса, ушбу мавсум яна бир марта “Барса” – “Реал” тўқнашуви юзага келса, йил ўйини бўлади. Биласиз-а, энди улар қайси мусобақада тўқнаш келиши мумкинлигини?!

Hala Madrid! Visca Barsa!

Комилжон Икромов
Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:43, 02.04.2013.
Ўқилди: 6583 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.