Миланнинг “Интер” клуби спорт директори Пьеро Аузилио ўнг қанот ҳимоячиси Дензель Дюмфриснинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Нидерландиялик футболчининг шартномаси бир йилдан кейин тугайди. Миш-мишларга кўра, "нерадзуррилар" раҳбарияти Дюмфрис шартномани узайтиришга рози бўлмаса, уни шу ёзда сотувга қўяди.
"Дензель менга қолишни истаётганини айтди. У шу ерда ўйнашни давом эттиришдан хурсанд. Агар янги таклифлар пайдо бўлса, биз уларни муҳокама қиламиз, аммо Дензель "Интер"да бахтли", - дея Аузилионинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.