Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

Париж-2024: Ўзбекистон – Миср ўйинини қабул қиладиган «Stade de la Beaujoire» ҳақида

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирокидаги баҳсларга мезбонлик қиладиган мажмуаларга ҳам етиб келдик. «С» гуруҳидан ўрин олган Тимур Кападзе шогирдлари гуруҳ босқичидаги учрашувлардан бирини «Stade de la Beaujoire» ўйингоҳида ўтказади.

Арена «Нант» клубининг уй майдони ҳисобланади. 1984 йил фойдаланишга топширилган стадион дастлаб 30 000 мухлисга мўлжалланган. 1998 йил Францияда ўтган Жаҳон чемпионати учун реконструкция қилиниб, сиғими 35 322 тага етказилган. Мундиал давомида 6 та учрашувга мезбонлик қилган. Шунингдек, бу стадионда 2023 йил Францияда ташкил этилган регби бўйича дунё биринчилигининг 4 та учрашуви ўтказилган.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида гуруҳ босқичидаги 6 та, шунингдек, эркаклар ўртасида бронза медали учун кечадиган ўйин ушбу стадионга белгиланган. Шу жумладан, 2-тур доирасидаги Ўзбекистон – Миср ўйини ҳам. Нант мамлакатнинг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, Париж шаҳридан тезюрар поезд орқали 2 соатда етиб олиш мумкин.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:14, 08.06.2024.
Ўқилди: 1565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.