Кириш Регистрация
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе 0-2 Милан
01/03 18:00 Эльче 2-2 Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК 0-1 Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм 2-1 Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед 2-1 Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло 2-1 Аталанта
01/03 19:00 Брайтон 2-1 Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф 1-0 Хоразм
01/03 20:15 Валенсия 1-0 Осасуна
01/03 21:30 Арсенал 2-1 Челси
01/03 22:00 Торино 2-0 Лацио
01/03 22:30 Бетис 2-2 Севилья
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 01:00 Жирона 1-2 Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья
03/03 00:45 Удинезе - Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид - Хетафе

Ўртоқлик ўйини. «Динамо» Бекободда «Металлург»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

ФИФА кунларида Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган «Динамо» жамоаси «Металлург» клуби меҳмони бўлди.

Бекободдаги марказий стадионда ўтказилган ўртоқлик учрашувида Қирғизистон миллий жамоаси ихтиёрида бўлган Кожо Жоэл ва Ўзбекистон олимпия жамоасида бўлган Одилбек Абдумажидов иштирок этмади.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган «динамочилар» 12-дақиқада ҳисобни очишди. Иминовнинг узатмасидан кейин Эммануэл Ягр «Металлург» дарвозасини ишғол этди – 1:0.

35-дақиқага келиб мезбонлар Марко Миличковичнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Иккинчи бўлимда мураббийлар штаби бир қатор ўзгаришларга қўл ургач, бу самарасини берди. Захирадан майдонга тушган Абубакр Муйдинов 75-дақиқада тўпни дарвозабон устидан ошириб, чиройли гол муаллифига айланди – 2:1.

Шу тариқа, «Динамо» ўртоқлик ўйинида Бекободда «Металлург»ни мағлуб этди. Жамоамиз навбатдаги баҳсда 13 июн куни «Олимпик»га қарши Суперлиганинг қолдирилган ўйинида майдонга тушади.

Ўртоқлик ўйини. 8 июн (шанба)
«Металлург» - «Динамо» – 1:2
Голлар: Марко Миличкович 35 – Эммануэл Ягр 12, Абубакр Муйдинов 75.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Артём Сокол, Салим Мустафоев, Улуғбек Абдуллаев, Францис Нарҳ, Феррейра Ратиньо, Ҳумоюнмирзо Иминов, Санжар Шоаҳмедов, Фаррух Икромов, Анвар Ҳожимирзаев, Эммануэл Ягр.
Захирадан майдонга тушганлар: Фарҳод Раҳматов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Анваржон Файзуллаев, Хислат Халилов, Владимир Козак, Дамир Темиров, Бобурбек Ёрбеков, Абубакр Муйдинов, Баҳодир Насимов, Хуршедбек Убайдуллаев, Душан Мийич.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 21:17, 08.06.2024.
Ўқилди: 752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.