Дортмунднинг «Боруссия» клуби вингери Марко Ройс «Малага»га қарши чемпионлар лигасининг 1/4 финал баҳси олдидан жамоасининг имкониятлари борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Биз турнирда ғалаба қозона олишимиз мумкин. Жамоамиз узоққа бориши учун яхши иш олиб борилмоқда, деб ҳисоблайман. Қайд этиб турган натижаларимиз ҳам «Малага»дан ўта олишимиз мумкинлигини кўрсатиб турибди. Испанияликлар кичик вазиятларда масалани ҳал қилиб кета олиши мумкин бўлган яхши жамоа».
«Мен олдин ҳеч қачон Лондонда тўп тепмаганман. Шундай экан бу кун Европа чемпионлар лигаси финалига тўғри келса, қарши бўлмасдим», дея Ройснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Goal.com».