Кириш Регистрация
01/04 00:00 Сельта 1-1 Лас-Пальмас
01/04 23:45 Вулверхэмптон 1-0 Вест Хэм
01/04 23:45 Арсенал 2-1 Фулхэм
02/04 00:00 Ноттингем Форест 1-0 Ман. Юнайтед
02/04 19:30 Пахтакор 5-0 Машъал
02/04 23:45 Брайтон - Астон Вилла
02/04 23:45 Саутгемптон - Кристал Пэлас
02/04 23:45 Манчестер Сити - Лестер
02/04 23:45 Ньюкасл - Брентфорд
02/04 23:45 Борнмут - Ипсвич
03/04 00:00 Ливерпуль - Эвертон
04/04 00:00 Челси - Тоттенхэм

«Навбаҳор» «Хўжанд» билан жанговар дурангга имзо чекди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни пайтда ФИФА кунлари муносабати билан Ўзбекистон Суперлигасида танаффус юзага келган. Бундан унумли фойдаланиш, футболчиларнинг жисмоний формаларини маромида сақлаб туриш мақсадида, “Навбаҳор” кеча Тожикистон олий лигасининг мунтазам иштирокчиси, мазкур мамлакатнинг совриндор жамоаларидан бири, жумладан, 9 карра кумуш, 6 карра бронза медаллари, 5 карра Тожикистон кубоги соҳиби “Хўжанд”га қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур баҳсда мезбонлар устози Самвел Бабаян майдонга асосан кам ўйин амалиётига эга бўлган ва ёш футболчиларни тушириб, уларнинг жисмоний ҳолатларини синовдан ўтказди.         

Беллашув борасида тўхталадиган бўлсак, ташаббус кўпроқ вакилларимиз тарафида бўлсада, меҳмонлар ҳам жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди.

Биринчи бўлимдаги вазиятларга тўхталадиган бўлсак, Самвел Бабаян шогирдларининг ҳужумларидан бирида грузиялик тажрибали ҳужумчи Тома Табатадзенинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида тожикистонликлар ўз жарима майдончаси ичида Асадбек Собиржоновга нисбатан қўполлик ишлатишди. Натижада учрашув бош ҳаками Исроилжон Имомназаров хўжандликлар дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини Тома Табатадзе аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди – 1:0.

Биринчи бўлимга тўхталишлар учун қўшиб берилган дақиқада меҳмонларнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Жасур Қурбонов гол уриб, жамоаларнинг танафусга 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетишини таъминлади.

Учрашувнинг 2-бўлими ҳам кескин курашлар остида кечди. Ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганида, тожикистонликларнинг навбатдаги ҳужумларидан бирида “Хўжанд”нинг тажрибали ҳужумчиси Дилшод Бозоров жарима майдончаси ичидан кучли ва аниқ зарба йўлалган ҳолда, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2.

Албатта, учрашувнинг бундай тус олиши “лочинлар”ни қониқтирмасди. Шу боис, Самвел Бабаян шогирдлари ҳужумни кучайтиришди. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумларидан бирида жамоамизнинг грузиялик ҳужумчиси Гиорги Никабадзенинг зарбасидан сўнг, тўпни жарима майдончаси ичидаги рақиб ҳимоячиси қўли билан қайтарди.

Натижада бош ҳакам Исроилжон Имомназаров “Хўжанд” дарвозасига иккинчи марта 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини бу сафар жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов аниқ ва кучли тарзда амалга ошириб, якуний ҳисобнинг жанговар дуранг – 2:2 кўриниш олишини таъминлади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
“Навбаҳор” – “Хўжанд” – 2:2 (1:1)
9 июнь. Наманган. “Марказий” стадиони. 321 томошабин.
Ҳакамлар: Исроилжон Имомназаров, Исломжон Носиров, Азизбек Зокиров, Оллоёр Исомиддинов
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.
Голлар: Тома Табатадзе (30-пен.), Азимжон Аҳмедов (90+3-пен.) – Жасур Қурбонов (45+1), Дилшод Бозоров (87).

"Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:07, 10.06.2024.
Ўқилди: 1391 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испания кубоги. "Реал Мадрид" - "Реал Сосьедад" - 4:4 (видеошарҳ) [4388]

ЖЧ-2026 саралаш. Қирғизистон КХДРга қарши ўйинни Тошкентда ўтказишни таклиф қилди [3320]

Гвардиола: "Моуриньонинг айтган гапларини энди тушундим" [2808]

"Реал" билан ўйинга 1 ҳафта қолганда "Арсенал" асосий ҳимоячисидан айрилди [2364]

Аббосбек Файзуллаевга Португалия гранди қизиқиш билдирган [2304]

Испания кубоги. «Реал Мадрид» - «Реал Сосьедад» - 4:4. Ўйин статистикаси [2037]

«Барселона» «Осасуна» шикоятига қандай жавоб қайтармоқчи экани маълум бўлди [1837]

Оярсабаль: "Реал"ни мағлуб этиш учун уни бир марта ўлдириш етарли эмас" [1765]

Анчелотти: «Финалга чиқа олишимизга ҳеч қачон шубҳа қилмагандим» [1717]

Испания кубоги. "Отишма"га айланиб кетган ўйинда "Реал" қўшимча таймларда киритилган гол эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этиб, финалга чиқди [1634]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz