Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рустам Хўжаев: «Навбаҳор» бу йил чемпион бўлишга лойиқ»

Баҳо:
+ | -

Маълумот берганимиздек, “Навбаҳор” 9 июнь куни Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Мазкур ўйиндан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Рустам Хўжаев "Навбаҳор" расмий сайти учун махсус интервью берди.

Одатдагидек, “Хўжанд” устози ўз сўзини беллашув борасидаги фикрлари билан бошлади.

— Аввало жамоамизни мазкур халқаро ўртоқлик учрашувига таклиф этганлиги ва меҳмондўстлик учун “Навбаҳор” клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биз ушбу таклифдан жуда хурсанд бўлдик ҳамда “Навбаҳор”нинг ҳам келгусида Тожикистонга ташриф уюштириши, бизнинг мухлислар ҳам халқаро ўртоқлик ўйинидан баҳраманд бўлишларини  тилаб қоламан.

Беллашув борасида тўхталадиган бўлсам, учрашув жуда яхши ва қизиқарли тарзда кечди. Жамоамизнинг ўйинига баҳо берадиган бўлсам, йигитлар келгусида миллий чемпионатимиздаги баҳсларда тажриба бўлиши учун бугунги ўйин учун берилган кўрсатмаларни яхши бажаришди.

Рақиб борасида тўхталадиган бўлсам, “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпионатининг етакчи жамоаларидан бири. Тўғри, наманганликларнинг бугунги таркибида Ўзбекистон терма жамоаларига жалб этилишгани боис, айрим етакчи футболчилар йўқ эди. Шундай бўлсада, биз “Навбаҳор” клуби таклифини хурсандчилик билан қабул қилдик. Боиси, мазкур беллашув жамоамиз учун жуда фойдали бўлди ва футболчиларга тажриба тўплаш имкониятини берди.

Мазкур ўртоқлик ўйини ўтказишдан ҳар икки жамоанинг ўз мақсадлари бор. Учрашув натижаси қандай якунланганлигидан қатъий назар, биз ўзимиз учун мазкур ўйинда учун керакли фойдани олдик.

— Шогирдларингиз бугун “Навбаҳор”га муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди ва майдонда ўзгача иштиёқда тўп тепишди. Бу мазкур ўйинга жиддий тайёргарлик кўрилгани билан боғлиқми?

— Таъкидлаганимдек, мезбонлар таркибидаги бир қатор етакчи ўйинчилар терма жамоаларга чақирилишгани, шунингдек, жароҳатлар боис, “Навбаҳор”нинг бугунги таркиби мукаммал кўриниш олмаганди.

Ўз навбатида, жамоамиздаги 3-4 нафар легионеримиз ҳам бугунги ўйинга кела олмади. Албатта, биз “Навбаҳор”нинг қандай кучга эга эканлигини билардик ва ушбу баҳсга тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлди.

Майдон эгаларининг қандай ўйин намойиш этишгани эса ўзларига ҳавола. Биз эса ҳар бир ўртоқлик учрашувида жамоамизнинг ижобий ва салбий тарафларини кўриб оламиз.

“Навбаҳор”нинг ўйинини биламиз. Жамоа футболчилари яхши ўйин намойиш этишади ҳамда тўп назорати борасида устунлар. Бундан ташқари, стандарт вазиятлардан ҳам моҳирлик билан фойдалана оладилар.

Аммо шогирдларим бугун “Навбаҳор” аъзоларига ўз кучларидан максимал даражада фойдаланиш имкониятини беришмади.

— Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларини кузатиб борасизми?

— Албатта, Ўзбекистон бизнинг яқин ён қўшнимиз ва мамлакатингиз миллий чемпионати ўйинларини кузатиб бораман. Ўзбекистон Суперлигаси жамоаларида кўплаб тожикистонлик футболчилар ўйнашади, шунингдек, ҳамюртларимиз бўлган мураббийлар ҳам фаолият олиб боришади. Ўзбекистон миллий чемпионати ўйинларидан ўзимиз учун фойдали маълумотлар оламиз.

— “Навбаҳор”нинг жорий мавсумдаги имкониятлари борасида нима дея оласиз?

— Менимча, “Навбаҳор” бу йил чемпион бўлишга лойиқ. Чунки биз наманганликлар иштирокидаги баҳсларни кузатиб борамиз. Жамоа жуда яхши ўйин намойиш этмоқда.

Шунингдек, “Нефтчи” ва “Андижон” жамоалари ҳам яхши ўйнамоқда. Умуман олганда, бу йил Суперлига ўйинлари анча қизиқарли тарзда кечмоқда. “Навбаҳор” яхши шаклланган ҳамда ўз мақсади йўлида дадил одимлаётган жамоа. Бироқ айрим беллашувларда дуранг натижалар қайд этилиб, очколар бой берилди. Шунга қарамай, барчаси жамоанинг ўз қўлида.“Навбаҳор” ўтган мавсумда ҳам чемпионликка жуда яқин келганди. Фақат сўнгги баҳслардаги омадсизлик жамоага панд берганди. Бу йил эса олдинда ҳали баҳслар кўп. Такрорлайман, “Навбаҳор” жуда яхши ва қизиқарли ўйин намойиш этадиган жамоа ҳамда барчаси “Навбаҳор”нинг ўзига боғлиқ ва бу йил жамоа чемпионлик унвонини қўлга киритиши мумкин.

— “Навбаҳор” таркибидаги қайси футболчиларни эътироф этасиз?
— Наманганликлар таркибида кўплаб кучли легионерлар бор, айниқса, болқонликлар яхши ўйин намойиш этишмоқда.

Ўткир Юсупов, Жамшид Искандеров ва Русланбек Жияновнинг ўйинлари ҳам менга ёқади. Умуман олганда, “Навбаҳор” таркибида маҳоратли футболчилар кўп ва улардан кўпчилигини эътироф этиш мумкин. Жамоанинг ўз ўйин фалсафаси борлигини ҳам эътироф этса бўлади.

“Навбаҳор”га кейинги учрашувларда омад ёр бўлишини тилайман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:11, 10.06.2024.
Ўқилди: 1693 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.