"Реал" ҳужумчиси Хоселу "Бавария"га қарши ўйиндаги сўнгги муваффақияти бутун фаолиятидаги энг муҳим воқеа бўлганини тан олди.
"Лос-Бланкос" Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинининг 88-дақиқасига қадар умумий ҳисобда Мюнхенга ютқазаётган эди. Шундан сўнг Хоселу ҳисобни тенглаштирди. Орадан 3 дақиқа ўтиб испаниялик яна гол урди ва жамоасини финалга олиб чиқди.
"Бавария"га қарши ўйин бутун фаолиятимдаги энг муҳим лаҳза бўлди, - деди "Эспаньол"дан ижарага олинган Хоселу.