Франция терма жамоаси Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуаменининг ҳолатидан хавотирда. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчи Чемпионлар лигаси 1/2 финалида "Бавария" билан жавоб ўйинидан (2:1) кейин чап оёғидан жароҳати олган эди.
Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати шу жума, 14 июнь куни старт олади. Франция термаси турнирдаги сафарини D гуруҳидан бошлайди, унинг рақиби Австрия, Нидерландия ва Польша терма жамоалари бўлади.