Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Тен Хаг танқидчиларнинг "оғзини ёпмоқчи"

Баҳо:
+ | -

Мураббийнинг истеъфоси турлича сабаблар билан рўй беради. Мураббий раҳбарият ёки футболчилар билан зиддиятга бориши, маълум вазиятни ўнглаш учун етарли салоҳиятга эга эмаслиги ойдинлашиши мумкин.

Бундай ҳолатларда мураббий истеъфога чиқарилади ва унинг ўрнига янги номзод ахтарилади. Бу ерда эски мураббийни истеъфога чиқариш ва янги мураббийни тайинлаш - бир бирига боғлиқ бўлмаган алоҳида қарорлар.

Уларнинг иккиси ҳам тўғри, нотўғри ёки бири тўғри, иккинчиси нотўғри бўлиши мумкин. Масалан, “Барселона” Хавини истеъфога чиқарди – бу қарор тўғри ёки нотўғри, баҳслашиш мумкин. Хавининг ўрнига Флик келди – бу ҳам алоҳида қарор, буниям таҳлил қилиш мумкин.

Қизиғи, Эрик тен Хагнинг ҳолатида, вазият тамомила бошқача. INEOS Эрикнинг истеъфосини кечиктириш билан шундай вазият ҳосил қилди-ки, энди истеъфонинг мазмуни янги мураббий ким бўлиши билан бутунлай бошқача маъно касб этади. Энди “натижалар учун Эрикни бўшатиш” эмас, “унинг ўрнига фалончини олиб келиш”, деган ифода вазиятни яхшироқ баҳолайди. Шунинг учун ҳам Эрикнинг истеъфоси ҳақида сўз борганда, клуб мухлислари ҳам “ўрнига ким келишига қараб” қўллаши ёки қарши чиқиши мумкин. Айтайлик, Эрикнинг ўрнига Тухелнинг келиши бироз илиқ қабул қилинса, кўпроқ тилга олинган яна бир мураббий Гарет Саутгейт варианти қўрқинчли тушдек янграётганди.

Хуллас, кам кузатиладиган ҳолат рўй берди – “МЮ”нинг янги мавсумда бошқариши мумкин бўлган мураббийлар пойгасида худди яна бир номзод сингари Эрик тен Хаг ҳам қатнашди. Чамамда, раҳбарият бир қатор номзодларни кўриб чиқиб, ҳатто баъзилари билан музокаралар ҳам ўтказиб, якунда нидерландиялик мураббийга яна имконият бериш лозим, деган қарорга келинган. Ростан ҳам бу қарорнинг салмоғи оғирроқ бўлиши мумкин.

Эрикнинг сўнгги уч ҳафтадаги камситилишларга чидаб, масалан Тухелга ўхшаб ўзи кетиб қолмаганининг сабаби эса, балким, мураббийнинг айнан “МЮ”да муваффақият қозонишига бўлган ишончи ва ростан ҳам яхшироқ таркиб билан кўп танқидчиларнинг адашганини кўрсатиб қўйишни қаттиқ истаётганидан бўлиши мумкин. Кўрамиз, омад.

Манба: Қаҳрамон Асланов
Киритилди: 22:08, 12.06.2024.
Ўқилди: 800 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.