Кириш Регистрация

Де ла Фуэнте: "Родри – машаққатли меҳнат ва фидойилик рамзи"

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте терма жамоа ярим ҳимоячиси Родрининг ўйин сифатига юқори баҳо берди.

“Мен учун у дунёнинг энг яхши марказий ярим ҳимоячиси, мукаммал олтинчи рақам. У ўйиннинг барча жабҳаларида устунлик қилади. У қандай ҳужум қилишни ва қандай ҳимоя қилишни яхши тушунади, тўпга ортиқча боғланиб қолмайди, узатмага доим тайёр, у жуда меҳнаткаш, ўйинни ҳис қилади.

Мен учун бу ҳақиқий истеъдод. Родри – машаққатли меҳнат ва фидойилик рамзи у, эҳтимол, дунёдаги энг яхши мураббийлардан бири қўл остида ўйнамаса, бу даражага эриша олмаслигини тушунди.

Унинг энг яхши фазилатлари - камтарлик, ҳар қандай мураббийдан маслаҳат ўрганиш ва қабул қилишга тайёрлик.

У шу туфайли ўсди, ўсиб бормоқда ва ўсади", - дея Де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.

Киритилди: 09:20, 13.06.2024.
Ўқилди: 502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.