Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

"Металлург" черногориялик легионери билан шартномани бекор қилди

Баҳо:
+ | -

Бекободнинг “Металлург” жамоаси черногориялик ҳужумчиси Бобан Жоржевич билан икки томонлама келишувга кўра шартномани бекор қилди.

Бобан Жоржевич 2024 йилги мавсум бошида "Металлург" таркибига келиб қўшилган эди. Мураббийлар штаби унга Суперлиганинг 9 та учрашувида майдонга тушиш имкониятини берди. Шулардан 4 тасини бошланғич таркибда, 5 тасини эса заҳирадан ўйинга қўшилиш тарзида тақдим этишди.

Бобан Жоржевич “Металлург” таркибидаги 388 дақиқалик фаолияти давомида битта голлик узатмани амалга оширди. 1-турда “Локомотив”га қарши ўйинда Аброр Тошқўзиев голига ассистентлик қилди. 2 марта сариқ карточка билан "сийланди".

Ўзбекистон кубогининг 1-босқич гуруҳ ўйинларининг барчасида бошланғич таркибда майдонга тушди, 268 дақиқа тўп сурди, 1 та ўйинда заҳирага олинди. 1 та гол урди, 1 та голлик узатмани амалга оширди.

“Металлург” футбол клуби Бобан Жоржевичга Бекободдаги фаолияти учун миннатдорлик билдиради ва унинг келгуси фаолиятига омад тилайди" - дейилади бекободликларнинг расмий саҳифасида.

Киритилди: 17:10, 13.06.2024.
Ўқилди: 811 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик