"Атлетик" вингери Нико Уильямс келажаги ҳақида фикр билдирди. Яқинда миш-мишлар 21 ёшли футболчини "Барселона" билан боғлаганди.
“Бильбаода жуда бахтиёрман – бу менга ҳамма нарсани берган клуб. Мавсум олдидан қаерда ўйнашим ҳақида аниқ тасаввурга эгаман.
Мен агентимга Европа чемпионати тугагунига қадар ҳеч нарсани маълум қилишни истамаслигимни айтдим”, — деди Уильямс.