Суперлиганинг 11-турида "Металлург" Олмалиқ шаҳрида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини қабул қилади. Мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 36 маротаба тўқнаш келишган. “Қалдирғочлар” 26 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда “Металлург” зафар қучган. 6 та учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 66:28.
Мазкур жамоаларнинг Бекободда бўлиб ўтган учрашувларида ҳам устунлик тошкентликлар томонида. Майдон эгалари 18 та учрашувнинг 3 тасида ютуққа эришган, 4 та баҳсни дуранг билан якунлаган, 11 та ўйинда эса пойтахтликларнинг қўли балан келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 17:30.
Бекободда ўтган сўнгги бешта учрашув:
27.05.2023 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
07.10.2022 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2
16.03.2021 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:0
20.11.2020 «Металлург» - «Бунёдкор» 2:3
25.05.2019 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:2
“Бунёдкор” ҳақида
“Бунёдкор” мамлакатимизнинг ёш жамоаларидан бири. Клубга асос солинганига 19 йил бўлди. Жамоа қисқа фурсатда биринчи лигадан олий лигага йўл олди. 2007 йилдан элитада ўйнаётган “қалдирғочлар” 5 марта Ўзбекистон чемпиони, 2 марта вице-чемпион, 2 марта бронза медали совриндори, 4 марта Ўзбекистон кубоги, 1 марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди.
“Қалдирғочлар”нинг уй стадиони мамлакатимиздаги энг муҳташам футбол мажмуаси – “Бунёдкор” стадиони саналади. 2012 йилнинг 28 сентябрь санасида қуриб, фойдаланишга топширилган, “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси уй стадиони ҳисобланувчи маскан ўз бағрига 34000 томошабинни сиғдиради.
“Бунёдкор” бугунгача олий лига баҳсларида 482 та учрашув ўтказган. Шулардан 288 тасида ғалаба қозонган, 105 тасида дуранг ўйнаган, 89 тасида мағлубиятга учраган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 835:405. Жамоанинг кучлилар сафидаги энг йирик ғалабаси – 7:0 (“Шўртан”, 2008 йил), энг йирик мағлубияти – 0:5 (“Пахтакор”, 2020 йил).