Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Ижроия қўмитаси 2030-йилги қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказиладиган жой сифатида Франциянинг Алп тоғларини, 2034-йилги мусобақа жойи сифатида Солт-Лейк-Ситини танлади. Якуний қарор ХОҚнинг июль ойидаги сессиясида қабул қилинади.
Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) бўлажак Олимпия ўйинлари бўйича комиссияси раҳбари Карл Стосснинг айтишича, ташкилот ижроия қўмитаси комиссиянинг Алп тоғларини 2030 йилги қишки ўйинларни ўтказиш жойи сифатида танлаш ва 2034 йилги мусобақани Солт-Лейк Сити (Юта, АҚШ)да ўтказиш таклифига рози бўлган.
Швеция ҳам аввалроқ 2030 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш истагини билдирган эди. Стокголм 1912 йилда Ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган, аммо кўплаб таклифларга қарамай, ҳеч қачон қишки ўйинларга мезбонлик қилмаган.