Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Бавария" директори: "Бизга Итодек чанқоқ футболчи керак"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" спорт кенгаши аъзоси Макс Эберль "Штутгарт"дан сотиб олинган ҳимоячи Хироки Итонинг трансфери ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ, 25 ёшли Ито "Бавария" билан 4 йиллик меҳнат шартномасини имзолагани маълум бўлганди.

"Биз Хироки Ито билан шартнома имзолаганимиздан хурсандмиз. Бизга янги энергия олиб келадиган чанқоқ футболчилар керак. Хирокида бизга керак бўлган ҳамма нарса бор", - деди Эберль мюнхенликлар расмий сайтига.

Эберлнинг таъкидлашича, ўз ёшига кўра Ито аллақачон босимни енгишга имкон берадиган катта тажрибага эга. Ўтган мавсумда Ито барча турнирларда 29 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 21:56, 13.06.2024.
Ўқилди: 913 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик