"ПСЖ" вингери Усмон Дембеле ҳозирги роли "Барселона"дагидан нимаси билан фарқ қилишини айтди.
Француз ўтган ёзда "блауграна"да 6 йил ўйнаганидан сўнг парижликлар сафига қўшилганди. 27 ёшли футболчининг сўзларига кўра, Луис Энрике ундан майдонда бутунлай бошқача фойдаланмоқда.
"Луис Энрике менга кўпроқ эркинлик беради: мен "ўнлик", "ёлғон тўққизлик" позицияларида бўлишим мумкин. Бу, айниқса, мавсумнинг иккинчи ярмида анча фойда келтирди. "Барселона"да мен фақат қанотлар билан чекланиб қолгандим", - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради Barca Universal.