Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Хаби Алонсо: "Болалигимизда акам ва мен каминни дарвоза сифатида ишлатардик"

Баҳо:
+ | -

"Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо оиласи футболга қандай муносабатда бўлиши ҳақида гапирди.

"Футбол мен учун нимани англатиши ҳақида ўйлаганимда, бошимда жуда оддий картина пайдо бўлади.

Болалигимда кечқурун дастурхон атрофида йиғилганимизни яхши эслайман. Онам кечки овқат пишираётганда отам ҳар доим ён атрофига дафтар ва қаламларни сочар, тактикаси ва жамоа таркибини ёзиб оларди. Ростини айтсам, отамни футболчи сифатида эмас, балки мураббий сифатида кўпроқ эслайман. Унинг вазифаси ҳар доим навбатдаги ўйин ёки кейинги машғулот ҳақида қайғуриш эди ва бу Интернет, планшетлар ва илғор статистикадан олдинги даврда эди, шунинг учун у ўзининг барча ғояларини қалам билан ёзарди...

Бизга омад кулиб боқди, чунки хонамда ҳатто кичик камин бор эди. Бу мен ва акам учун мукаммал дарвоза. Ҳар оқшом кечки овқатдан олдин камин ёнида футбол ўйнардик. Ҳар кеча кечки овқатда биз футбол ҳақида гаплашардик.

Футбол ҳақида ўйлаганимда, стол атрофида ўтирганимиз ҳақидаги оддий тасвирни кўз олдимга келтираман", деди Алонсо.

Киритилди: 10:36, 14.06.2024.
Ўқилди: 622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6953]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4924]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3309]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3213]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3152]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2669]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2659]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2625]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик