Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Вадим Абрамов: «Бундай ўйин билан мағлуб бўлмаслигимиз керак эди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Динамо" – "Олимпик" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Нима ҳам дердим, беллашув биз учун омадсиз кўриниш олди. Илк дақиқаларданоқ нотўғри ўйнадик. Уларга мослашишга ҳаракат қилдик. Аслида, бундай ўйин билан ютқазмаслигимиз керак эди, бироқ қўпол хато сабабли энгилдик. Ҳар қандай, серия бир кун келиб якунига этади. Афсуски, бизни мағлубиятсиз сериямиз тугади.

Трансфер тақиқи? Менимча бу муаммо ҳал этилади. Тўғриси, нега бизга тақиқ қўйилганини билмайман. Умуман олганда, бу бошқа тарих. Хабарингиз бор, бугун иккита марказий ҳимоячимиз сариқ карточкалари кўпайиб кетгани сабабли учрашувни ўтказиб юборди. Учинчи марказий ҳимоячимиз эса, ўринбосарлар ўйинида қизил карточка олгани сабабли бугун майдонда жамоага ёрдам бера олмади. Мана нимада муаммо. 3 та марказий ҳимоячимиз карточкалар сабабли мазкур қарама-қаршиликни ўтказиб юборди. Умид қиламанки, таркибни ёзда янада кучайтирамиз.

Дарвозабонлар билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Аслида, бизнинг муаммо бошқа. Бугун нотўғри ўйнадик. Айнан шу сабабли муаммоларга ўралашиб қолгандек таассурот қолдирган бўлишимиз мумкин. Бунга қадар 9 ўйинда барчасини кўрдингиз. Биз ёмон ҳаракат қилмадик. Бу футбол. 2 та қўпол хато ҳал қилди. Футболни қўрқмасдан ўйнаш керак. Бу жамоавий спорт тури. Эътибор қилинг, биз баҳс давомида нечта ноаниқ пас ижро этдик. Бу ўз кучига ишончсизликдан далолатми деб ўйлаб қолдим", — деди Абрамов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 10:50, 14.06.2024.
Ўқилди: 1242 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6167]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2882]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2748]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2373]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2347]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2121]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1813]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1812]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1728]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1653]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик