"Бавария" ярим ҳимоячи Жоау Палинья трансфери устида ишлашда давом этмоқда. Bild нашрининг хабар беришича, "Фулхэм" Мюнхеннинг 45 миллион евролик таклифини рад этган.
Премьер-лига клуби Пальиньяни 58 миллион евро + 9 миллион евро бонуслар эвазига сотишга тайёр. Клублар ўтган ёзда шундай молиявий шартлар бўйича келишиб олишган, аммо якунда португалияликнинг трансфери амалга ошмаган.
2023/2024 йилги мавсумда португалиялик 39 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва шеригига битта голли узатмани амалга оширди.