Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Хуммельс: "Дортмундда узоқ вақт бери клуб босиб ўтган йўлнинг бир қисми бўлиш мен учун катта қувонч ва шарафдир"

Баҳо:
+ | -

Матс Хуммельс "Боруссия Дортмунд" билан илиқ хайрлашди.

Бугун немис клуби 35 ёшли ҳимоячининг кетишини эълон қилди.

"Ҳурматли мухлислар, менинг Дортмунддаги фаолиятим клубдаги 13 йилдан кўпроқ вақтдан сўнг ўз ниҳоясига етди. Дортмундда узоқ вақт ўйнаш ва 2008 йилнинг январидан бери клуб босиб ўтган йўлнинг бир қисми бўлиш мен учун катта қувонч ва шарафдир.

Бу клуб ва бу мухлислар ўзгача, мен учун эса бундан ҳам кўпроқ. Шунингдек, мен Дортмундда ушбу клуб учун шундай ажойиб ишларни амалга ошираётган барчага ва, албатта, бу ерда учрашган сон-саноқсиз ажойиб мураббийлар ва фантастик жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман.

Мен барчамиз кубокларни нишонлаш учун имкон қадар тезроқ Борзигплацда тўпланишимизни жуда хоҳлайман. Унгача четдан туриб, вақти-вақти билан стадионимизда ҳам хурсанд бўламан. Мен сизларни соғинаман", - деди 35 ёшли Хуммельс.

Эслатиб ўтамиз, Матс 2008 йилдан 2016 йилгача "Боруссия" сафида ўйнаган. Кейин у "Бавария"га йўл олди ва 2019 йилда Дортмундга қайтди. У "Боруссия" билан 6 та соврин, шу жумладан 2 та чемпионлик, шунингдек, икки марта Чемпионлар лигаси финалида ўйнаган.

Ўтган мавсумда Хуммельс Бундеслигада 25та ўйин ўтказиб, 3та гол урган.

Киритилди: 16:42, 14.06.2024.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3870]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2821]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2623]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2296]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1994]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1919]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1631]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1540]

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман» [1521]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик