"Наполи" "Челси" билан боғланиб, Ромелу Лукаку трансферини муҳокама қилди.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Неаполь клуби 31 ёшли белгиялик ҳужумчини сотиб олиш шартлари бўйича "Челси"га биринчи сўровни юборган.
Лукаку "Наполи"нинг янги бош мураббийи Антонио Конте билан яқин муносабатларга эга. Унинг қўл остида белгиялик футболчи 2020/21 йилги мавсумда "Интер" билан А Серияда ғалаба қозонган.
Клуб Лукакуни ижарага олмоқчи, аммо "Челси" белгиялик футболчини қаторасига учинчи мавсум ижарага бермоқчи эмас.
Лукакуни 115 миллион еврога сотиб олган “Челси” форвард учун 45 миллион евро олмоқчи. Лукакунинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўтган мавсумда Лукаку "Рома"да ижара асосида ўйнаган ва 47 учрашувда 21 гол урган.