Суперлига 11-туридан ўрин олган "Металлург" – "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз бугун "Бунёдкор"ни шу таркиби билан ҳам майдонда олдинга қараб ҳаракат қилишини кутмаган эдик. Рақиб ўйиндан олдин таркиб ва схемани алмаштиргани сабабли, биз уларга жавоб қайтара олмадик. Шу боис, илк 45 дақиқаликда "Бунёдкор" биздан кучлироқ кўринди. Танаффусда йигитлар билан гаплашиб олдик ва ўйинга мослашдик. Устунликни ўз қўлимизга олдик. Афсуски, яратилган вазиятлардан яна фойдалана олмадик. Афсуски, ғалаба қозонмадик.
Бобан Жоржевичнинг кетиши ҳақида ҳозир бу ҳақида фикр билдиришни истамайман. Раҳбарият билан бу масалада сўзлашдик ва улар билан келишган ҳолда футболчи билан шартномани бекор қилдик. Айни дамда, бундан ортиқ ҳеч нарса айта олмайман.
Ёзги танаффусга қадар бизни чемпионатда 3 та, кубокда битта ўйин кутиб турибди. 4 та баҳс бу кўп. Ҳозир, бирор нарса дея олмайман. Вақти келганда, албатта ўйлаб кўрамиз.
Нимелининг "Металлург"га келиши? Мен, буни қанчалар ҳақиқатга яқин эканлигини билмайман. Бу ҳақида ҳам ҳозир нимадир дейишим қийин. Балки, футболчининг агентлари бу маълумотни ОАВга сиздиргандир. Шундай экан, батафсил бу мавзуда менда маълумот йўқ", — деди Стешевич.