Сербиялик ҳужумчи Лука Йович Россиянинг "Зенит" клубига ўтмайди.
Аввалроқ, ҳужумчи учун Санкт-Петербург клуби трансфер борасида алоқага чиққани маълум бўлганди.
Бироқ сербиялик футболчи Италия клубида қолади, деб хабар беради Relevo нашри. Томонлар шартномани узайтиришга келишиб олдилар.
А Сериянинг якунланган мавсумида 23 та ўйинда Йович 6 та гол урди.