Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Жамшид Саидов: «Чемпионатдаги барча жамоалар охиригача жанг қилмоқда»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Андижон" (3:3) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Андижон" қандай ўйин намойиш этишини билар эдик. Афсуски, 10 киши бўлиб қолган рақибни енга олмадик. 3 та қарши ҳужумни ўтказиб юбордик. "Андижон"нинг захира ўриндиғидан учрашувга қўшилганлар бизникидан фарқли ўлароқ, ўйинни кучайтириб берди. Бугун, бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларни ишончини оқлай олмадик. Ҳеч нарса дея олмайман. Жуда алам қилди.

Ҳали ҳамма нарса бой берилгани йўқ. Олдинда ўйинлар кўп. Бу масалани клуб раҳбарияти ҳал қилади. Чемпионатдаги барча жамоалар охиригача жанг қилмоқда. Ўйинлар қандай оғир ўтаётганини ўзингиз кўриб турибсиз. Шу сабабли, бу масалада бошқа ҳеч нарса дея олмайман.

Барчасини вақт кўрсатади. Раҳбарият трансфер тақиқи муаммосини бартараф этади, деган умиддаман. Ҳали вақт етарли. Катта эҳтимол билан, ҳаммасини ҳал қиламиз.

Шаҳбоз Жўрабеков мавсум бошида жуда яхши таассурот қолдираётган эди, аммо охирги ўйинларда... Мен ҳам буни тушуна олмаяпман. Бугун ҳам захирадан ўйинга қўшилиб, темпни ошириб бера олмади. Ваҳоланки, рақиб 10 киши бўлиб қолган эди. Хатолар кетма-кетлиги сабабли 3 та қарши ҳужумни ўтказиб юбордик.

Ҳар қандай холатда ҳаммаси яхши бўлса янги трансферларни амалга оширамиз. Кимлар биландир хайрлашамиз. Бизга янги қон керак. Трансфер ойнаси очилиши билан таркибни кучайтирамиз. Бу нормал холат. Барча жамоалар сингари биз ҳам фаол бўлишга интиламиз", — деди Саидов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 06:28, 16.06.2024.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик