Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

“Металлург”ни кейинги ўйинларга ким тайёрлаши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Черногориялик мутахассислар истеъфо бергач “Металлург” футбол клубини кейинги баҳсларга катта мураббий Илёс Қурбонов тайёрлайдиган бўлди. Клуб раҳбарияти жамоага ким бош мураббий бўлиши борасида тез орада бир тўхтамга келади.

Илёс Қурбонов Тошкент вилояти футболи тарбияланувчиси саналади. Футболчи сифатида профессионал фаолиятини Ангреннинг “Семурғ” жамоасида бошлаган. Кейинчалик олий лиганинг “Бухоро”, “Насаф”, “Динамо”, “Металлург” жамоаларида тўп сурди. Футболчилик фаолиятини Жиззахнинг “Сўғдиёна” футбол клубида якунлади.
Илёс Қурбонов Ўзбекистон чемпионатида 320 та учрашувда майдонга чиққан ва рақиблари дарвозасига 72 та тўп киритган. Ўзбекистон терма жамоасига чақирилган ва битта ўйинда майдонга тушган.

2015 йилдан мураббийлик соҳасига ўтган Илёс Қурбонов қадрдон клуби – “Металлург”да турли лавозимларда ишлаб келмоқда. Аввалига ёшлар жамоасида мураббий, бош мураббий вазифаларида фаолият олиб борган Илёс Қурбонов 2023 йилдан клубнинг асосий таркибида катта мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.

Манба: "Металлург" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 19:04, 17.06.2024.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик