"Барселона" "Флуминенсе"нинг чап қанот ҳимоячиси Эскердиньони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
18 ёшли футболчи катталар даражасида фақат битта ўйин ўтказган, аммо Европада аллақачон юқори савияга баҳоланган.
Sport хабарига кўра, "Барселона"нинг янги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клубдан қанот ҳимоячиси позициясини кучайтиришни сўраган ва "кўк-анорранглилар"лар эътиборини Эскердиньога қаратган.
Муаммо юқори нарх ёрлиғида бўлиши мумкин: "Флуминенсе" истиқболли латерал учун 70 миллион евро талаб қилмоқда - бундай сўровни қондиришга тайёр бўлганлар жуда кам.
Эскердиньонинг тўлиқ исми Жоау Анрике Мендес да Силва. У Бразилиянинг 17 ёшгача бўлган терма жамоасида тўққизта ўйин ўтказган.