Франция футбол федерацияси президенти Филипп Диалло Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Евро-2024 доирасидаги Австрияга қарши ўйинда жароҳат олгани ҳақида гапирди.
"Янгилик жуда яхши бўлди, чунки биз жарроҳлик ҳақида гапирмаяпмиз. Унинг турнирнинг қолган қисмида иштирок этишига келсак, қачон қайтишини айтишга ҳали эрта", - дея Диалло сўзларини келтирмоқда RMC Sport.
Аввалроқ Мбаппе Евро-2024 гуруҳ босқичининг барча ўйинларини ўтказиб юбориши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.