Франция футбол федерацияси (ФФФ) президенти Килиан Мбаппенинг жароҳати билан боғлиқ ҳолат ҳақида гапирди.
“Д” гуруҳининг дастлабки ўйинида “уч-ранглилар” Австрияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, ҳужумчи Кевин Дансо билан тўқнашиб кетиб, бурнини синдириб олди.
ФФФ президенти Филипп Диалло Мбаппенинг мухлисларини футболчи ҳали турнир билан хайрлашмаганига ишонтирди.
Сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Диалло шундай деди: "Кўрганингиздек, Килиан кеча бурнидан шундай жароҳат олган эди. Сўнгги хабарлар операциянинг керак эмаслигини кўрсатмоқда.
Унинг турнирнинг қолган қисмида иштирок этишига келсак, сизга бу ҳақда айтишга ҳали эрта ва бугун эрталаб шифокорларнинг якуний хулосасини кутамиз", – деди Диалло.