Португалия терма жамоаси мухлислари бугун, 18-июнь куни бўлиб ўтадиган Европа чемпионати-2024 гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Чехия билан ўйин олдидан марш уюштиришди.
Эслатиб ўтамиз, ўйин Лейпцигдаги "Ред Булл Арена"да бўлиб ўтади.
Учрашувнинг бош ҳаками сифатида италиялик Марко Гуида ишлайди.